АсосийЖамият

Самарқандда 5 киши спиртли ичимликдан заҳарланиб вафот этди

Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилиши маълум қилинди.

'Самарқандда 5 киши спиртли ичимликдан заҳарланиб вафот этди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилоятида 13 киши қўлбола усулда тайёрланган спиртлик ичимликдан заҳарланиб вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди. darakchi.uz ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов билан боғланди. 

Дастлабки маълумотга кура, вафот этганлар 5 киши бўлиб, уларнинг ҳаммаси жорий йилнинг 11 январь куни Самарқанд шаҳрида оламдан ўтган. Маълум қилинишича, улардан А.М., Ж.Б., В.Б., О.Т. ўз яшаш хонадонида, А.У. эса кўрсатилган ёрдамга қарамасдан шифохонада вафот этган. Уларнинг аксарияти спиртли ичимликка ружу қўйган шахслар бўлган.

Мазкур иш юзасидан қўшимча маълумот берилиши маълум қилинди.

    Бошқа янгиликлар