АсосийЖамият

Қамчиқ довонида икки киши қор уюми остида қолиб ҳалок бўлди

Сайёҳ селфига тушиш учун тақиқланган ҳудудга кириб, пастга сирпаниб кетган. Унга ёрдам бермоқчи бўлган шериги билан қор уюми остида қолиб, ҳалок бўлди.

'Қамчиқ довонида икки киши қор уюми остида қолиб ҳалок бўлди'ning rasmi

8 январь куни Қамчиқ довонида қор уюми остида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги darakchi.uz'га маълум қилди.

Қайд этилишича, саккиз кишидан иборат гуруҳ чанғи учиш учун тоққа чиқишган. Сайёҳлардан бири селфи қилиш учун тақиқланган ҳудудга кирган, бироқ сирпаниб, йиқилиб тушган. Иккинчиси уни қутқармоқчи бўлганида улар қор остида қолиб, воқеа жойида ҳалок бўлган.

Ҳодиса Тошкент — Андижон — Ўш автомобиль йўлининг 141-километрида, махсус техника ҳаракатланиши учун мўлжалланган захира ҳудудида содир бўлган.

"Қамчиқ довонида икки киши ҳалок бўлганлиги ҳолати юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Марҳумларнинг (1993 йилда Фарғона вилоятида туғилган икки нафар эркак) ўлими сабабини аниқлаш мақсадида судга оид тиббий экспертизаси тайинланган"- дейилади хабарда. 

    Бошқа янгиликлар