АсосийДунё

Путин Azerbaijan Airlines самолётининг ҳалокати учун Илҳом Алиевдан узр сўради

Путин ва Илҳом Алиев телефон орқали суҳбатлашди.

'Путин Azerbaijan Airlines самолётининг ҳалокати учун Илҳом Алиевдан узр сўради'ning rasmi

Россия президенти Озарбайжон раҳбари билан телефон суҳбатида фожиа Россия ҳудудида юз бергани учун узр сўраб, ҳалок бўлганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирди.

Шунингдек, ҳолат юзасидан Россия Тергов қўмитаси томонидан мамлакат Жиноят кодексининг 263-моддаси (ҳаракат хавфсизлиги ва ҳаво транспортидан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, фуқаровий ва ҳарбий мутахассислар сўроқ қилинмоқда.

Ҳозирда Озарбайжон Бош прокуратурасининг икки ходими Грозний шаҳрида бўлиб, Россия Федерацияси Бош прокуратураси ва Тергов қўмитаси вакиллари билан ҳамкорликда ишламоқда.

Россия, Озарбайжон ва Қозоғистоннинг тегишли хизматлари Оқтов шаҳри яқинидаги ҳалокат жойида яқиндан ҳамкорлик қилмоқда.‌‌

    Бошқа янгиликлар