Таиланднинг Чиангмай шаҳрида катталар ўртасида бокс бўйича Осиё чемпионати давом этмоқда.
Бугунги кун доирасида -50 кг вазн тоифасида Сабина Бобоқулова мезбон боксчи Раксат Чутҳаматга қарши рингга кўтарилди. Шиддатли ва муросасиз кечган баҳсда Таиланд вакиласи очколар эвазига ғолиб деб топилди.