АсосийЖамият

Ўзбекистон ва Хитой энергетика қўшма корхонаси ташкил этилмоқда

Ушбу корхона Ўзбекистон ҳукумати учун жаҳон стандартларига мос энергетика ривожланиш стратегия ва режаларини ишлаб чиқишда ёрдам кўрсатади.

'Ўзбекистон ва Хитой энергетика қўшма корхонаси ташкил этилмоқда'ning rasmi

Ўзбекистон ва Хитой энергетика тармоғини янада ривожлантириш мақсадида Silk Road Energy Planning and Engineering қўшма корхонасини ташкил этмоқда

“O’zenergoinjiniring” АЖ ва China Energy Power Planning and Engineering Institute (EPPEI) пойтахтимизда ушбу қўшма корхона фаолиятини бошлаши муносабати билан тақдимот маросимини ўтказди. Унда вазирлик ва идоралар вакиллари, халқаро ҳамда маҳаллий ҳамкорлар иштирок этишди. 

Бугун юртимизда Президентимиз раҳбарлигида энергетика соҳасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бу жараён доирасида қайта тикланувчи энергия манбаларини (ҚТЭМ) кенг жорий этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Албатта, олиб борилаётган чора-тадбирлар мамлакат аҳолисини ва иқтисодиёт тармоқларини ишончли ва барқарор электр энергияси билан таъминлаш, уни нарх жиҳатидан ҳам мақбуллаштириш, шунингдек, қазилма ёқилғига бўлган эҳтиёжни камайтириш мақсадларига қаратилган. Халқаро экспертлар фикрига кўра, айни пайтда Ўзбекистон ҚТЭМ жорий этиш соҳасида ҳаттоки ривожланган мамлакатлардан ҳам илғор натижаларга эришмоқда.

Бундан ташқари, мамлакатда энергетика соҳасида рақамли технологияларни кенг жорий этиш ҳам устувор вазифалардан бири бўлиб, бу энергия тизимининг самарадорлигини, ишончлилигини ва ҳамёнбоплигини таъминлашга қаратилган. Ушбу жараёнларнинг муваффақиятли амалга оширилиши учун Ўзбекистон халқаро тажрибани ўрганиб, уни самарали тарзда татбиқ этишни мақсад қилган.

Бу борада етакчи давлатлардан бири Хитой ҳисобланади. Хитой қайта тикланувчи энергия манбалари ва рақамли технологияларни жорий этишда жаҳон миқёсида катта ютуқларга эришган, унинг тажрибаси кўплаб мамлакатлар учун намунадир.

Хитойнинг ушбу соҳадаги йирик муҳандислик марказларидан бири China Energy Power Planning and Engineering Institute (EPPEI) бўлиб, у Хитой энергетика тизимини ривожлантириш, ҚТЭМни жорий этиш ва рақамлаштириш бўйича давлат стратегияларини ишлаб чиқишда муҳим рол ўйнайди. Шу билан бирга, EPPEI Малайзия, Бразилия, Филиппин, Лаос, Мўғулистон ва бошқа мамлакатларда ҳам самарали тажрибага эга.

Халқаро илғор тажрибаларни Ўзбекистонда татбиқ этиш мақсадида EPPEI ва “O’zenergoinjiniring” АЖ ўртасида Silk Road Energy Planning and Engineering қўшма корхонаси ташкил этилди. Ушбу корхона Ўзбекистон ҳукумати учун жаҳон стандартларига мос энергетика ривожланиш стратегия ва режаларини ишлаб чиқишда ёрдам кўрсатади. Бунда, ҚТЭМ (қуёш, шамол) энергия сақлаш қурилмалари, анъанавий энергия манбалари (иссиқлик, гидро) қувватлари ва турларини аҳоли ва иқтисодиёт эҳтиёжлари, электр тармоқлари имкониятлари, ҳамда табиий ва бошқа ресурсларни ҳисобга олган ҳолда халқаро амалиёт ва маҳаллий шароитлардан келиб чиқиб аниқлашга кўмаклашади. Шунингдек, қўшма корхона электр тармоқларини рақамлаштириш жараёнларида ҳам фаол иштирок этишни мақсад қилган.

Юртбошимиз томонидан белгиланган устувор вазифалардан бири бу – маҳаллий ишлаб чиқариш ва юқори қўшилган қийматга эга хизматлар даражасини оширишдир. Silk Road Energy Planning and Engineering қўшма корхонаси бу йўналишда маҳаллий мутахассисларнинг малакасини халқаро даражага кўтариш, инвестицион лойиҳаларда маҳаллий мутахассислар иштирокини кенгайтиришни мақсад қилган. Бундай ёндашув орқали қўшма корхона Ўзбекистондаги инвестицион лойиҳалар қийматини камайтириш ва Ўзбекистоннинг иқтисодий мустақиллигини мустаҳкамлашга ҳисса қўшмоқчи.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Яккасаройда ЙТҲ: пиёда вафот этди'ning rasmi

    Жамият 26.04.2026 16:21

    Яккасаройда ЙТҲ: пиёда вафот этди

    Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

    'Андижонда  аттракцион конструкцияси синди'ning rasmi

    Жамият 26.04.2026 16:16

    Андижонда аттракцион конструкцияси синди

    Ҳодиса ортидан икки киши жароҳат олди

    'Колумбияда портлашда неча нафар киши ҳалок бўлгани очиқланди'ning rasmi

    Жамият 26.04.2026 16:10

    Колумбияда портлашда неча нафар киши ҳалок бўлгани очиқланди

    Ҳодиса Панамерика шоссесида одамлар гавжум пайтда содир бўлган.

    'Андижонда 5,4 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган МЧЖ фош этилди'ning rasmi

    Жамият 26.04.2026 13:34

    Андижонда 5,4 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган МЧЖ фош этилди

    Андижон шаҳрида ишлаб чиқариш цехи электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, миллиардлаб зарар келтиргани аниқланди.

    'Тошкент вилоятида мансабдор тадбиркордан 63 минг доллар талаб қилгани учун ушланди'ning rasmi

    Жамият 26.04.2026 08:04

    Тошкент вилоятида мансабдор тадбиркордан 63 минг доллар талаб қилгани учун ушланди

    Фавқулодда вазиятлар тизимидаги раҳбарлардан бири тадбиркордан катта миқдорда пул талаб қилгани фош этилди.

    'Самарқандда васий аёл икки қизга зўравонлик қилиб, видеога олиб онасидан пул талаб қилди'ning rasmi

    Жамият 26.04.2026 07:36

    Самарқандда васий аёл икки қизга зўравонлик қилиб, видеога олиб онасидан пул талаб қилди

    Бу ҳолатни содир этган аёл болаларни қўрқитиш орқали уларнинг хориждаги онасидан пул ундиришга уринган.