Бугун, 26 апрель куни Андижон шаҳридаги З.М.Бобур номидаги истироҳат боғиҳудудида жойлашган аттракционлардан бирида носозлик содир бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра, аттракционнинг темир конструкция қисми синиб кетган.
Ҳодиса вақтида аттракционда бўлган икки нафар фуқаро пастга йиқилиб тушган. Оқибатда улар енгил турдаги тан жароҳати олган. Воқеа жойига тезкор хизматлар жалб этилган ва жабрланганларга жойида биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Шундан сўнг улар тиббиёт муассасасига етказилиб, малакали шифокорлар назоратига олинган.
Мутасадди идоралар томонидан ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда. Аттракционларнинг техник ҳолати ва хавфсизлик қоидаларига риоя этилган-этилмагани юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.






