АсосийЖамият

Тошкентда дарахт шохи машина устига синиб тушди

"Cobalt"даги йўловчи шифохонага олиб кетилган.

'Тошкентда дарахт шохи машина устига синиб тушди'ning rasmi

Жорий йилнинг 25 ноябрь куни соат 16:30 атрофида Яккасарой тумани Юсуф Хос Ҳожиб кўчасида "Cobalt" русумли транспорт воситаси устига қуриган дарахт шохи тушиб кетган. 

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизматига кўра, транспорт воситасининг йўловчисига биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага олиб кетилган. 

Қайд этилишича, ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ҳамда туман ободонлаштириш масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар