АсосийЖамият

Тошкент туманидаги цехда ёнғин юзага келди

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва вафот этганлар йўқлиги айтилди.

'Тошкент туманидаги цехда ёнғин юзага келди'ning rasmi

Тошкент туманида жойлашган цехда ёнғин бўлаётганлиги акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ФВБ Матбуот хизмати маълумот берди.

Унга кўра, бугун, 22 ноябрь куни соат 11:43 атрофида Тошкент вилояти Тошкент тумани "Ободлик" МФЙ Ойбек кўчасида жойлашган МЧЖнинг бирига қарашли бинода ёнғин содир бўлган.

Воқеа содир бўлган жойга зудлик билан Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасиша қарашли 7 та ёнғин ўчириш экипажлари жалб қилинган. Экипажлар ёнғин жойига соат 11:50 да етиб бориб, соат 13:30 да ёнғин тўлиқ ўчирилган.

"Ҳозирда содир бўлган ёнғиннинг келиб чиқиши сабабини аниқлаш бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва вафот этганлар йўқ", - дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар