АсосийЖамият

Фарғона халқаро аэропортида самолётларни қабул қилиш вақтинча чекланди

Бунга ноқулай об-ҳаво сабаб бўлган.

'Фарғона халқаро аэропортида самолётларни қабул қилиш вақтинча чекланди'ning rasmi

Маҳаллий вақт билан соат 17:02 дан бошлаб об-ҳаво шароити ёмонлашгани сабабли Фарғона халқаро аэропортида ҳаво кемаларини қабул қилишга вақтинчалик чекловлар жорий этилди

Uzbekistan Airports Матбуот хизматининг маълум қилишича, чекловлар вақтида барча рейслар муқобил аэродромларга йўналтирилади.

"Uzbekistan Airways" авиакомпаниясининг Новосибирск – Фарғона йўналишидаги HY-670 рейси Наманган муқобил аэропортига йўналтирилди.

    Бошқа янгиликлар