АсосийЖамият

Тошкентда сифатни тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган дорини сотмоқчи бўлганлар ушланди

10 минг қути дори 13 минг АҚШ долларига баҳоланган.

'Тошкентда сифатни тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган дорини сотмоқчи бўлганлар ушланди'ning rasmi

Тошкент шаҳрида дори воситалари ноқонуний савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Маълум қилинишича, Юнусобод туманида фуқаро Н.К. ва бошқалар тегишли сифатни тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган умумий баҳоси 199 млн сўмлик хорижда ишлаб чиқарилган 10 минг қути “Левомер 500 мг” номли дори воситасини фуқаро М.Х.га 13 минг долларга сотган вақтида ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар