АсосийЖамият

Ўзбекистонда октябрь ойида энг арзон уй нархлари қанча бўлди?

Бу бўйича Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази маълумот берди.

'Ўзбекистонда октябрь ойида энг арзон уй нархлари қанча бўлди?'ning rasmi

Ўзбекистонда уй-жой бозори савдоларида бироз ўсиш кузатилиб, сўнгги икки ойдаги пасайиш тўхтади. Бу ҳақда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази хабар берди.

Қайд этилишича, октябрь ойида кўчмас мулк бозорида ижобий динамика кузатилган. Рўйхатга олинган кўчмас мулк олди-сотди битимлари сони сентябрь ойига нисбатан 0,6 фоизга ошиб, 21,4 мингтани ташкил этган.

Октябрда республика бўйича иккиламчи уй-жой бозори нархлари деярли ўзгармади (0,1 фоизлик ўсиш). Ой давомида энг катта ўсиш Андижон (5,1 фоиз) ва Сирдарё (3,3 фоиз) вилоятларида қайд этилди. Еттита ҳудудда иккиламчи уй-жой нархининг пасайиши кузатилган бўлса, энг катта пасайиш Наманган (3,4 фоиз), Хоразм (3,2 фоиз) ва Самарқанд (2,5 фоиз) вилоятларида қайд этилган.

Иккиламчи уй-жойларнинг энг мақбул нархи Қорақалпоғистон Республикасида кузатилган, бу ерда квадрат метр учун ўртача нарх 328 долларни ташкил этади. Иккиламчи уй-жойларнинг энг юқори нархи Тошкент шаҳрида қайд этилган бўлиб, квадрат метр учун ўртача 1100 долларни ташкил этди. Пойтахтнинг Бектемир (3,9 фоиз) ва Яшнобод (3,1 фоиз) туманларида сезиларли пасайиш қайд этилган. Ой давомида пойтахтда уй-жой ижара нархларининг барқарорлашуви давом этди. Ўртача ижара нархи ўтган ойга нисбатан ўзгармади – 1 кв метр учун 8,3 доллар.

Пойтахтнинг 14 та марказий туманларидан 5 тасида уй-жой ижараси нархи пасайди. Энг катта пасайиш Сергели ва Учтепа туманларида кузатилиб, бу туманларда ижара нархи ўртача 4,5 фоизга камайди. Миробод, Шайхонтоҳур ва Яккасарой туманларида ижара нархи юқорилигича қолмоқда, бу туманларда нарх бир квадрат метр учун ўртача 10-11 долларни ташкил этади.

Шу билан бирга, энг арзон уй-жой ижараси Бектемир ва Сергели туманларида кузатилмоқда, бу туманларда ижара нархи бир квадрат метр учун ўртача 6 долларни ташкил этади. Умуман олганда, Тошкент шаҳрида йил давомида уй-жой ижараси 12 фоиздан кўпроққа камайди. Энг катта пасайиш Яшнобод (18 фоиз), Сергели (17 фоиз) ва Мирзо-Улуғбек (15,2 фоиз) туманларида қайд этилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '72 нафар Ўзбекистон фуқароси АҚШдан депортация қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:49

    72 нафар Ўзбекистон фуқароси АҚШдан депортация қилинди

    Бу ҳақда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси маълум қилди.

    'Тошкентда “Gelik”ни 200 км/соат тезликда бошқарган ҳайдовчи ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:49

    Тошкентда “Gelik”ни 200 км/соат тезликда бошқарган ҳайдовчи ушланди

    Ҳайдовчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс моддалари билан баённома расмийлаштирилиб, автомашина вақтинча жарима майдончасига олинди.

    'Ўзбекистонда балиқ овлаш маълум муддатга тақиқланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:58

    Ўзбекистонда балиқ овлаш маълум муддатга тақиқланди

    Тақиқланган муддат ва ҳудудларда балиқ овлаш маъмурий ва жиноий жавобгарликка олиб келиши мумкин.

    '2 ойда 8 та ғайриқонуний нарколаборатория фош қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:23

    2 ойда 8 та ғайриқонуний нарколаборатория фош қилинди

    Энг кўп топилган моддалар қаторида “гашиш” бор.

    'Қозоғистон Яқин Шарқдан 8,5 мингдан ортиқ фуқаросини эвакуация қилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:10

    Қозоғистон Яқин Шарқдан 8,5 мингдан ортиқ фуқаросини эвакуация қилди

    Қозоғистон Яқин Шарқдаги кескин вазият фонида хориждаги фуқароларини эвакуация қилиш ишларини давом эттирмоқда.

    'АҚШ Исроилдан Эроннинг нефть объектларига зарба бермасликни сўради'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:27