АсосийЖамият

Шавкат Мирзиёев Озарбайжон президенти ва Чехия Бош вазири билан учрашув ўтказди

Унда давлатлар ўртасидаги муносабатларини янада ривожлантириш ва устувор йўналишларда амалий ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

'Шавкат Мирзиёев Озарбайжон президенти ва Чехия Бош вазири билан учрашув ўтказди'ning rasmi

Боку шаҳрига амалий ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев ва Чехия Бош вазири Петр Фиала билан учрашув ўтказди.

Унда давлатлар ўртасидаги муносабатларини янада ривожлантириш ва устувор йўналишларда амалий ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Мамлакат ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни жадал ривожлантириш йилида ҳамкорлик юксак даражага етгани мамнуният билан қайд этилди.

Озарбайжон билан фаол маданий-гуманитар ва ҳудудлараро алмашинувни давом эттириш, шунингдек, 2025 йилда дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигини нишонлаш доирасида кенг қамровли тадбирлар дастурини тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилди.

Илҳом Алиев учрашув доирасида Хонканди шаҳрида қўшма тикувчилик фабрикасини ишга тушириш маросими ҳам бўлиб ўтди.

Чехия анъанавий равишда мамлакатимизнинг Европадаги муҳим ҳамкори ҳисобланади. Кейинги йилларда ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 2 баробар, қўшма корхона ва лойиҳалар сони 3 баробар кўпайди. Ҳукуматлараро комиссия ишини фаоллаштириш, товар айирбошлашни кўпайтириш бўйича "йўл харитаси" ва аниқ лойиҳалардан иборат саноат кооперацияси дастурини ишлаб чиқиш зарурлиги таъкидланди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Зеленский Озарбайжонга ташриф буюрди'ning rasmi

    Жамият 25.04.2026 16:04

    Зеленский Озарбайжонга ташриф буюрди

    Габала шаҳрида у Президент Илҳом Алиев билан музокаралар ўтказди.

    'Президент банкларда "AI-консультант"ларни жорий этишни топширди'ning rasmi

    Жамият 25.04.2026 13:34

    Президент банкларда "AI-консультант"ларни жорий этишни топширди

    Хавфлари ва бозордаги талабини таҳлил қиладиган "AI-консультант" платформасини ишга тушириш топширилди.

    'АЁҚШларда тушумлар ошди'ning rasmi

    Жамият 25.04.2026 12:24

    АЁҚШларда тушумлар ошди

    Тўловларнинг асосий қисми банк карталари ҳиссасига тўғри келмоқда.

    'Наманганда Абу Али ибн Сино номидаги халқаро биология олимпиадаси бўлиб ўтмоқда'ning rasmi

    Жамият 25.04.2026 09:57

    Наманганда Абу Али ибн Сино номидаги халқаро биология олимпиадаси бўлиб ўтмоқда

    Унда 12 давлатдан — жами 94 нафар 15–18 ёшли иқтидорли ўқувчи иштирок этмоқда.

    'KOICA Ўзбекистонда IT-таълимни ривожлантириш учун 14 млн доллар ажратади'ning rasmi

    Жамият 25.04.2026 06:50

    KOICA Ўзбекистонда IT-таълимни ривожлантириш учун 14 млн доллар ажратади

    Лойиҳа асосан Қорақалпоғистон Республикаси ва Қашқадарё вилоятида амалга оширилади.

    'Тошкент қандай бўлади: пойтахт учун дизайн-код ишлаб чиқилди'ning rasmi

    Жамият 25.04.2026 06:07

    Тошкент қандай бўлади: пойтахт учун дизайн-код ишлаб чиқилди

    Бизнес-омбудсман Тошкент шаҳар кенгашига қарорнинг тадбиркорликка оид қисмларини қайта кўриб чиқиш ва кучга кириш муддатини узайтиришни таклиф қилди.