АсосийЖамият

Рақобат қўмитаси биржада АИ-80 бензини нархининг юқори чегарасини ўрнатди

Ноябр ойида ёқилғи нархи бир тонна учун 10 млн сўмдан ошиб кетди. Яқинда пропанга ҳам худди шундай чеклов жорий қилинди.

'Рақобат қўмитаси биржада АИ-80 бензини нархининг юқори чегарасини ўрнатди'ning rasmi

Рақобат қўмитаси товар-хомашё биржасида АИ-80 автомобил бензини нархининг юқори чегарасини белгилади. 

Қўмитанинг 12-ноябрдаги топшириғига кўра, чоршанба кунидан бошлаб АИ-80 бензини нархининг сотувчининг бошланғич нархига нисбатан 5% миқдорида ўсишига чеклов жорий этилди. Бундан ташқари, битта қўлга 4 тонна бензин сотиш чеклови ҳам сақлаб қолинади.

Шундай қилиб, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ишлаб чиқарган бензиннинг дастлабки нархи бир тоннаси учун 8 931 005 сўмни ташкил этса, жорий этилган чекловни ҳисобга олган ҳолда бир тонна бензиннинг энг юқори нархи 9 377 555,25 сўмга тенг бўлади.

Ноябр ойида АИ-80 бензинининг биржа нархи бир тонна учун 10 млн сўмдан ошиб кетди. Ҳозирги кунда ёқилғи тахминан шу нарх доирасида сотилмоқда, таклиф эса барқарор равишда 2,2 минг тоннадан юқори бўлиб турибди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Зеленский Озарбайжонга ташриф буюрди'ning rasmi

    Жамият 25.04.2026 16:04

    Зеленский Озарбайжонга ташриф буюрди

    Габала шаҳрида у Президент Илҳом Алиев билан музокаралар ўтказди.

    'Президент банкларда "AI-консультант"ларни жорий этишни топширди'ning rasmi

    Жамият 25.04.2026 13:34

    Президент банкларда "AI-консультант"ларни жорий этишни топширди

    Хавфлари ва бозордаги талабини таҳлил қиладиган "AI-консультант" платформасини ишга тушириш топширилди.

    'АЁҚШларда тушумлар ошди'ning rasmi

    Жамият 25.04.2026 12:24

    АЁҚШларда тушумлар ошди

    Тўловларнинг асосий қисми банк карталари ҳиссасига тўғри келмоқда.

    'Наманганда Абу Али ибн Сино номидаги халқаро биология олимпиадаси бўлиб ўтмоқда'ning rasmi

    Жамият 25.04.2026 09:57

    Наманганда Абу Али ибн Сино номидаги халқаро биология олимпиадаси бўлиб ўтмоқда

    Унда 12 давлатдан — жами 94 нафар 15–18 ёшли иқтидорли ўқувчи иштирок этмоқда.

    'KOICA Ўзбекистонда IT-таълимни ривожлантириш учун 14 млн доллар ажратади'ning rasmi

    Жамият 25.04.2026 06:50

    KOICA Ўзбекистонда IT-таълимни ривожлантириш учун 14 млн доллар ажратади

    Лойиҳа асосан Қорақалпоғистон Республикаси ва Қашқадарё вилоятида амалга оширилади.

    'Тошкент қандай бўлади: пойтахт учун дизайн-код ишлаб чиқилди'ning rasmi

    Жамият 25.04.2026 06:07

    Тошкент қандай бўлади: пойтахт учун дизайн-код ишлаб чиқилди

    Бизнес-омбудсман Тошкент шаҳар кенгашига қарорнинг тадбиркорликка оид қисмларини қайта кўриб чиқиш ва кучга кириш муддатини узайтиришни таклиф қилди.