АсосийЖамият

Андижонда мактаб директори ўқувчиларни калтаклади

Ҳолат тегишли органлар назоратига олинди.

'Андижонда мактаб директори ўқувчиларни калтаклади'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти Олтинкўл тумани Қорақалпоқ маҳалласида жойлашган 38-мактаб директорининг мактаб ўқувчилари билан тарбиявий суҳбат жараёнида улардан икки нафарини бир неча бор ургани акс этган видеолавҳа тарқалди.

Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси мазкур ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.

Маълумотда қайд этилишича, воқеани ўрганиш бўйича Бошқарманинг ишчи гуруҳи тузилган ва ўрганиш якунларига кўра батафсил маълумот бериш режалаштирилмоқда. 

"Шу ўринда Андижон вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси зўравонликнинг ҳар қандай турини кескин қоралаган ҳолда, ўқитувчи ва ўқувчи муносабатларида педагогик этика қоидаларига риоя этиш зарур эканлигини маълум қилади", дейилади Бошқарма муносабатида

Шунингдек, ушбу ҳолат Болалар омбудсмани томонидан назоратга олинди. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Самарқанддаги ноқонуний майнинг ферма 28 млрд сўмлик “свет” ўғрилагани аниқланди'ning rasmi

    Жамият 06.12.2024 11:04

    Самарқанддаги ноқонуний майнинг ферма 28 млрд сўмлик “свет” ўғрилагани аниқланди

    Ер ости қисмида жойлашган 89 та майнинг қурилмаси электр ҳисоблагичдан ташқари тармоққа тўғридан-тўғри уланган ҳолда ишлаб келган.

    'Тошкентда “Matiz” бетонга урилиб, ёниб кетди'ning rasmi

    Жамият 06.12.2024 10:16

    Тошкентда “Matiz” бетонга урилиб, ёниб кетди

    ЙТҲга ҳайдовчининг рул бошқарувини йўқотиши сабаб бўлган.

    'Тошкент ва Самарқанд оралиғида “Афросиёб”нинг қўшимча ҳаракати йўлга қўйилади'ning rasmi

    Жамият 06.12.2024 10:00

    Тошкент ва Самарқанд оралиғида “Афросиёб”нинг қўшимча ҳаракати йўлга қўйилади

    Поездлар ҳаракати 15 декабрдан 12 январгача ҳафтанинг уч кунида амалга оширилади.

    '“Олтиариқтумангаз” ходимлари 98 млн сўмлик газ баллонларини бошқаларга бериб юборди'ning rasmi

    Жамият 06.12.2024 09:41

    “Олтиариқтумангаз” ходимлари 98 млн сўмлик газ баллонларини бошқаларга бериб юборди

    153 та хонадонга гўёки 2 998 та газ баллонларида 1 кг. учун белгиланган 1 600 сўмдан жами 58 520 кг. суюлтирилган газ етказиб берилганлиги ҳақида электрон дастурга сохта маълумотлар киритилган.

    'Хориждаги фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари ҳимоя қилиниши кучайтирилади'ning rasmi

    Жамият 06.12.2024 09:17

    Хориждаги фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари ҳимоя қилиниши кучайтирилади

    Жиноят-процессуал кодексига қўшимчалар ва ўзгартириш киритилди.

    'Бугун Ўзбекистонда ҳарорат янада пасаяди'ning rasmi

    Жамият 06.12.2024 08:08