АсосийДунё

Дунёда маймун чечагини юқтириш ҳолатлари рекорд даражага етди — ЖССТ

Маймун чечаги вирусидан ўлим кўрсаткичлари ҳам ортмоқда.

'Дунёда маймун чечагини юқтириш ҳолатлари рекорд даражага етди — ЖССТ'ning rasmi

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг сўнгги ҳисоботига кўра, сентябрь ойида дунё бўйича mpox (маймун чечаги) инфекциясига чалиниш ҳолатлари рекорд даражага етган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар қилди.

Бу даврда 2763 та янги касалланиш ҳолати рўйхатга олиниб, август ойига нисбатан 8 фоиз ўсиш қайд этилган. Аниқланган беморларнинг асосий қисми, яъни 1756 нафари Африка минтақаси аҳолиси ҳиссасига тўғри келади.

 Ўз навбатида, маймун чечаги вирусидан ўлим кўрсаткичлари ҳам ортмоқда. Африка касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказининг маълум қилишича, шу кунгача mpoxни юқтирган беморлардан 1,1 минг нафари ҳаётдан кўз юмган.

Шунга асосланиб, марказ “Африкада ушбу инфекция тарқалиши билан боғлиқ эпидемиологик вазият назоратдан чиқмоқда” деб хулоса қилди. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Трамп Кубани “дўстона эгаллаш” эҳтимоли ҳақида гапирди'ning rasmi

    Дунё Бугун 13:03

    Трамп Кубани “дўстона эгаллаш” эҳтимоли ҳақида гапирди

    АҚШ Президенти Дональд Трамп Куба расмийлари Вашингтон билан келишувга рози бўлмаса, мамлакатни “дўстона тарзда эгаллаш” мумкинлигини айтди.

    'Ливанда бир ҳафтада қарийб 700 минг киши уйини тарк этди'ning rasmi

    Дунё Бугун 12:53

    Ливанда бир ҳафтада қарийб 700 минг киши уйини тарк этди

    Яқин Шарқдаги кескинлашув сабаб мамлакатда юз минглаб одамлар ўз уйини ташлаб кетишга мажбур бўлмоқда.

    'Ким Чен Иннинг синглиси АҚШ ва Жанубий Кореяни танқид қилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:29

    Ким Чен Иннинг синглиси АҚШ ва Жанубий Кореяни танқид қилди

    Шимолий Корея етакчисининг синглиси Ким Ё Чжон АҚШ ва Жанубий Корея ўтказаётган қўшма ҳарбий машқлар минтақада хавфсизликка таҳдид солаётганини билдирди.

    'Эрон ракетаси Туркия ҳаво ҳудудида уриб туширилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 08:27

    Эрон ракетаси Туркия ҳаво ҳудудида уриб туширилди

    Ҳодиса ортидан Эроннинг Туркиядаги элчиси ТИВга чақиртирилди.

    'Путин ва Трамп Эрон масаласини муҳокама қилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 04:10

    Путин ва Трамп Эрон масаласини муҳокама қилди

    Россия ва АҚШ президентлари телефон орқали суҳбатлашиб, Эрон атрофидаги вазият, Украина бўйича музокаралар ва жаҳон нефть бозоридаги ҳолатни муҳокама қилди.

    'Имомўғлига нисбатан суд жараёни бошланди'ning rasmi

    Дунё Бугун 03:12

    Имомўғлига нисбатан суд жараёни бошланди

    Истанбул мери коррупция ва жиноий гуруҳга раҳбарлик қилишда айбланмоқда. Мухолифат эса иш сиёсий мотивга эга эканини айтмоқда.