АсосийЖамият

Тошкентда нарколаборатория фош этилди

Нарколабораториядан $1 млн синтетик наркотик моддалари топилди.

'Тошкентда нарколаборатория фош этилди'ning rasmi

Тошкентда нарколабораториядан $1 млн синтетик наркотик моддалари топилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар қилди. 

ИИВ ва ДХХ томонидан ўтказилган тадбирда гумонланувчининг бир нечта манзилда синтетик гиёҳванд моддалар ишлаб чиқаргани ва сақлагани аниқланган.

Лабораториялардан бири Яшнобод туманидаги кўп қаватли уйда жойлашган бўлса, Тошкент вилоятидаги хонадонида ҳам гиёҳванд моддалар ва тегишли жиҳозлар топилган.

Тадбир давомида жами 14,8 кг синтетик гиёҳванд модда, қиймати $1 млн.га тенг бўлган ашёвий далиллар аниқланиб, расмийлаштирилган.


    Бошқа янгиликлар