АсосийСпорт

Хоккей спорт таълим ташкилотлари учун фойда солиғи 50 фоизга камайтирилади

Президентнинг хоккей спортини янада ривожлантиришга қаратилган қарори қабул қилинди.

'Хоккей спорт таълим ташкилотлари учун фойда солиғи 50 фоизга камайтирилади'ning rasmi

“Хоккей спорт турини ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-334-сон, 23.09.2024 й.) қабул қилинди, дея хабар бермоқда Адлия вазирлиги.

Унга кўра, хоккей спорт тури бўйича терма жамоалар ва спорт клублари учун спорт захирасини яратиш, иқтидорли спортчиларни саралаш (селекция)нинг рақамлаштирилган тизимини жорий қилиш хоккей спорт турини ривожлантиришнинг асосий йўналишларидан бири этиб белгиланди.

2025 йилдан бошлаб ҳар йили: 

  • хоккей спорт тури бўйича халқаро ташкилотлар ва чет эллик мутахассислар иштирокида семинар-тренинглар, шунингдек, илмий-амалий анжуманлар ўтказиб борилади;
  • “Спорт фаолияти” (хоккей)” бакалавриат таълим йўналиши талабаларининг хоккей клублари спорт базаларида амалиётини ташкил этиш чоралари кўрилади.

Ўзбекистон хоккей федерацияси, хоккей спорт тури бўйича спорт клублари ва нодавлат спорт таълим ташкилотлари учун фойда солиғи 3 йил муддатга 50 фоизга камайтирилади.

Ўзбекистон хоккей федерацияси, хоккей спорт тури бўйича спорт клублари ва нодавлат спорт таълим ташкилотлари фаолиятини молиялаштириш учун юридик шахслар томонидан йўналтириладиган ҳомийлик хайриялари суммаси фойда солиғини ҳисоблашда солиқ солинадиган базадан чегириб ташланади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ҳусанов иштирок этган ўйинда рақиблар "ер тишлади"'ning rasmi

    Спорт Спорт23.06.2025 10:48

    Ҳусанов иштирок этган ўйинда рақиблар "ер тишлади"

    ФИФА Абдуқодир Ҳусановни клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ўйнаган биринчи ўзбекистонлик дея эътироф этди.

    'FIFA “Локомотив”ни жазолади'ning rasmi

    Спорт 20.06.2025 09:53

    FIFA “Локомотив”ни жазолади

    Клуб янги футболчиларни рўйхатдан ўтказа олмайди.

    'Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтиши мумкин'ning rasmi

    Спорт 19.06.2025 21:23

    Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтиши мумкин

    Шомуродов клуб таклифига ижобий муносабат билдирган.

    'Тарихий ғалабадан сўнг – шонли байрам Тошкентда'ning rasmi

    Спорт 11.06.2025 10:14

    Тарихий ғалабадан сўнг – шонли байрам Тошкентда

    “Darakchi.uz” Ўзбекистон миллий жамоасининг ғалабасини суратларда жамлади.

    'Ўзбекистоннинг Қатарга қарши асосий таркиби маълум бўлди'ning rasmi

    Спорт 10.06.2025 17:35

    Ўзбекистоннинг Қатарга қарши асосий таркиби маълум бўлди

    Ўйин бугун “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтади.

    'Ўзбекистон ва Қатар ўйинини хитойлик ҳакамлар бошқариб боради'ning rasmi

    Спорт 09.06.2025 17:48

    Ўзбекистон ва Қатар ўйинини хитойлик ҳакамлар бошқариб боради

    Мазкур ўйиндаги ҳисоб жамоа учун ҳеч қандай аҳамият касб этмасада, мухлислар улардан чиройли футбол ва ғалаба кутмоқда.