АсосийСаломатлик

Супербактериялар 25 йил ичида қарийб 40 миллион кишининг ўлимига сабаб бўлиши мумкин

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мутахассислари дунёнинг етакчи шифокорлари томонидан ўтказилган ўрганишлар натижаларига таяниб, шундай хулосага келди.

'Супербактериялар 25 йил ичида қарийб 40 миллион кишининг ўлимига сабаб бўлиши мумкин'ning rasmi

Бу ҳақдаги маълумотлар Буюк Британиянинг нуфузли “The Lancet” тиббий журналида эълон қилинди, дея хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати.

“Инсоният дори-дармонларга чидамли микробларга қарши курашиш борасида анча илгарилиб кетди, — дейди Вашингтон университети профессори Стейн Фолльсет. — Аммо эришилган натижалар етарли эмас. Чунки 2050 йилга бориб, дори-дармонларга чидамли микроблар бевосита ёки билвосита ҳар йили 8 миллион одамнинг ўлимига сабаб бўлиши эҳтимоли мавжуд. Бунинг олдини олиш учун шошилинч равишда янги стратегияларни ишлаб чиқишимиз керак”. 

Экспетрлар ҳисоб-китобларига кўра, 2050 йилгача дори-дармонларга чидамли инфекциялар 39,1 миллион инсоннинг ҳаётига зомин бўлиши, қолаверса, бу билан боғлиқ патологиялар туфайли 169 миллион ўлим ҳолати юз бериши тахмин қилиняпти. 

Бундан Жанубий Осиё мамлакатлари, жумладан, Ҳиндистон, Покистон ва Бангладеш аҳолиси энг кўп азият чекиши, мазкур минтақада 11,8 миллионга яқин одам супербактериялар қурбонига айланиши хавфи бор. Кейинги ўринлардан Жануби-Шарқий ва Шарқий Осиё давлатлари ўрин олиши башорат қилинмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар