АсосийЖамият

Қашқадарёда 18 ёшли ўсмир ток уриши оқибатида вафот этди (видео)

Марҳум йигит асли Косон туманидан бўлиб, Қарши шаҳридаги кўп қаватли уйда ижарада яшаб келган.

'Қашқадарёда 18 ёшли ўсмир ток уриши оқибатида вафот этди (видео)'ning rasmi

Қашқадарё вилоятининг Қарши тумани Бешкент шаҳридаги сув ҳавзаларидан бирида 18 ёшли йигит ток уриши оқибатда вафот этди. Марҳум йигит асли Косон туманидан бўлиб, Қарши шаҳридаги кўп қаватли уйда ижарада яшаб келган. 

"Бола чўмилиш жараёнида танаси нам ҳолатида телефон қувватлаш учун ўрнатилган мослама устига оёғини қўйган. Қисман ток урган деб тахмин қиляпмиз. Ҳозир ҳуқуқни муҳофаза қилувчи масъуллар томонидан экспертиза жараёнлари олиб борилмоқда. Шундан сўнг ҳаммасига аниқлик киритилади", – дейди сув ҳавзаси вакили Нуриддин Пирназаров.

"Марказий студия» дастурида маълум қилинишича, воқеа содир бўлганидан сўнг марҳумнинг яқинлари тез тиббий ёрдам бўлимига қўнғироқ қилган. Унга қадар эса бемор йигитга манзилда бўлиб турган шифокорлар ёрдам кўрсатган.

Тез ёрдам машинаси 18:40 ларда воқеа жойига етиб борган. Шифокор ўша ерда бемор юрагини ёпиқ массаж қилган, сунъий нафас берган. Тиббий ёрдамларга қарамасдан беморда биологик ўлим ыайд этилган.

"Бемор Қарши тумани тиббиёт бирлашмасига олиб келинганда, унда тириклик аломатлари аниқланмаган", – дейди Қарши туман тиббиёт бирлашмаси шифокори Икром Ҳайитов.

Айни пайтда ҳолат юзасидан суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган. Қашқадарё вилояти ИИБ масъуллари томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Сузиш ҳавзаси фаолияти эса вақтинча тўхтатилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистонда P2P пул ўтказмалари назоратга олинади'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:12

    Ўзбекистонда P2P пул ўтказмалари назоратга олинади

    Солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш доирасида P2P операциялар мониторинг қилиниши белгиланди.

    'Вячеслав Голишев – мамлакатнинг фидойи иқтисодчиси ва давлат арбоби вафот этди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:07

    Вячеслав Голишев – мамлакатнинг фидойи иқтисодчиси ва давлат арбоби вафот этди

    Давлат ва жамоат арбоби Вячеслав Аркадевич Голишев 7 апрель куни 75 ёшида оламдан ўтди.

    '“Бешқўрғон” бозори ёнғиндан сўнг ёпилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:20

    “Бешқўрғон” бозори ёнғиндан сўнг ёпилди

    Эслатиб ўтамиз, Darakchi.uz мухбири айнан ёнғин содир бўлган ҳудудга бориб махсус репортаж тайёрлагади.

    'Президент спортдаги камчиликларни очиқ айтди: натижа бор, тизим оқсаяпти'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:14

    Президент спортдаги камчиликларни очиқ айтди: натижа бор, тизим оқсаяпти

    Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган видеоселекторда спорт соҳасидаги ютуқлар билан бирга жиддий камчиликлар ҳам танқид қилинди.

    'Қўриқлаш ходимларига янги ваколатлар берилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:53

    Қўриқлаш ходимларига янги ваколатлар берилади

    Эндиликда улар чекиш, ноқонуний ов ва дарахт кесиш ҳолатлари бўйича чора кўриши мумкин.

    'Мирзиёев Матвиенкони табриклаб, Россия билан ҳамкорликни муҳокама қилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:17

    Мирзиёев Матвиенкони табриклаб, Россия билан ҳамкорликни муҳокама қилди

    Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Федерация Кенгаши раиси Валентина Матвиенко билан телефон орқали мулоқот қилди.