Жорий йилнинг 9 август куни соат 21:40 атрофида Наманган вилояти Поп туманида яшовчи фуқаро М.А.(эркак) қариндоши Р.М.нинг (аёл) яшаш хонадонига бориб, ушбу хонадонда аввалдан мавжуд бўлган мулкий низо сабабли Р.М. билан жанжаллашган. Бу ҳақда darakchi.uz'га Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.
Жанжал натижасида М.А., Р.М. ва унинг 2 нафар вояга етмаган фарзандини пичоқ билан қасддан уриб ўлдириб, воқеа жойидан яширинган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 97-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Наманганда эркак қариндоши ва унинг 2 нафар фарзандини пичоқлаб ўлдирди
Қотилликка мулкий низо сабаб бўлган.






