АсосийСиёсат

Музокаралар натижалари битимларда мустаҳкамланди

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида 10 дан ортиқ ҳужжатлар имзоланди.

'Музокаралар натижалари битимларда мустаҳкамланди'ning rasmi

Олий давлатлараро кенгашнинг биринчи мажлиси якунида икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Қўшма баёнот ҳамда Олий давлатлараро кенгашнинг 2024-2034 йилларда стратегик шериклик ва иттифоқчилик дастурини тасдиқлаш ва Ташқи ишлар вазирлари кенгашини тузиш тўғрисидаги қарорларини имзоладилар.

Ташриф доирасида икки томонлама ҳамкорликнинг кенг кўламли масалаларини қамраб олган ҳужжатлар тўплами қабул қилинди. Булар, жумладан:

- Давлат чегараси режими тўғрисидаги ҳукуматлараро битим;

  • Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктлари ва халқаро автомобиль қатнови тўғрисидаги ҳукуматлараро битимларга қўшимчалар киритиш тўғрисидаги баённомалар;

  • 2024-2025 йилларда маданий-гуманитар ҳамкорлик бўйича ҳу
  • куматлараро тадбирлар режаси;

- Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;

- Соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;

- Иқтисодиёт вазирликлари ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида баённома;

  • Табиий монополияларни тартибга солиш ва рақобат сиёсати соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги баённомалар;

- Ўзбекистон-Қозоғистон Экспертлар кенгашини таъсис этиш тўғрисида меморандум;

- Ўзбекистон Республикаси Миллатлараро муносабатлар ва дўстлик алоқалари қўмитаси ва Қозоғистон Республикаси Отандастар жамғармаси ўртасида ўзаро англашув тўғрисида битим;

- 2024-2026 йилларда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Остона шаҳар ҳокимлиги ўртасида савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш бўйича амалий ҳаракатлар режаси.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар

'Энди давлат ишига кирганлар билан фақат 1 йиллик шартнома тузилади'ning rasmi

Сиёсат Бугун 16:52

Энди давлат ишига кирганлар билан фақат 1 йиллик шартнома тузилади

Кейинчалик фаолиятининг ижобий натижаларига кўра меҳнат шартномаси номуайян муддатга узайтирилади.

'Шавкат Мирзиёев "Тошкент-Шарқий" аэропорти қурилишини кўздан кечирди'ning rasmi

Сиёсат 18.06.2025 17:24

Шавкат Мирзиёев "Тошкент-Шарқий" аэропорти қурилишини кўздан кечирди

Айни пайтда иккита терминал, перрон ва ангарлар қуриш ишлари давом этмоқда.

'Ўзбекистон Президенти Остонага ташрифини якунлади'ning rasmi

Сиёсат 17.06.2025 22:26

Ўзбекистон Президенти Остонага ташрифини якунлади

Давлат раҳбари Остона шаҳрида ХХР Раиси Си Цзиньпин билан музокара ўтказиб, икки томонлама, халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалаларни муҳокама қилди.

'Шавкат Мирзиёев ва Си Цзиньпиннинг музокаралари бўлиб ўтди'ning rasmi

Сиёсат 17.06.2025 13:46

Шавкат Мирзиёев ва Си Цзиньпиннинг музокаралари бўлиб ўтди

Якунда етакчилар ҳузурида Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши бўйича икки томонлама музокаралар якунлангани тўғрисида баённома имзолангани эълон қилинди.

'Марказий Осиё етакчилари Қозоғистондаги саммитда нимани муҳокама қилмоқчи?'ning rasmi

Сиёсат 17.06.2025 12:24