АсосийЖамият

Шавкат Мирзиёев ва Қосим-Жўмарт Тўқаев тор доирада музокара ўтказди

Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш борасида фикр алмашди.

'Шавкат Мирзиёев ва Қосим-Жўмарт Тўқаев тор доирада музокара ўтказди'ning rasmi

Оқўрда қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг тор доирадаги учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлигининг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Суҳбат аввалида давлатимиз раҳбари самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, ушбу давлат ташрифи тарихий аҳамиятга эга экани, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишга қаратилганини таъкидлади.

Олий давлатлараро кенгашнинг биринчи мажлиси ўтказилаётгани ҳам шундан далолат беради.

Ташриф арафасида Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши, бизнес форуми ва қатор маданий тадбирлар муваффақиятли ўтказилгани мамнуният билан қайд этилди. 2034 йилга қадар стратегик шериклик ва иттифоқчилик дастури тайёрланди, ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари раислигидаги кенгаш ташкил этилмоқда.

Кейинги йилларда товар айирбошлаш ҳажми икки баробар, қўшма корхоналар сони беш баробар кўпайди, юк ташиш ҳажми ортмоқда, йирик кооперация лойиҳалари амалга оширилмоқда.

Парламентлар, ҳукуматлар, ташқи сиёсий ва тармоқ идоралари даражасидаги мулоқотлар натижадорлигини ошириш, халқаро ва минтақавий майдонлар, жумладан, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Жаҳон савдо ташкилоти, минтақа давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувлари, "Марказий Осиё плюс" форматлари доирасида ўзаро қўллаб-қувватлашни давом эттириш зарурлиги қайд этилди.

Ёшлар сиёсати ва ахборот майдонини шакллантириш соҳасида яқин ҳамкорликни ривожлантириш зарурлиги таъкидланди. Бу йўналишда комплекс ҳамкорлик дастурини тайёрлашга келишиб олинди.

Икки мамлакат парламентлари палаталари иштирокида Парламентлараро форум ташкил этилиши қўллаб-қувватланди.

Товар айирбошлаш ҳажмини, энг аввало, ўзаро бозорларни шакллантириш ва учинчи мамлакатлардан импортнинг ўрнини босиш ҳисобига янада оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Шу маънода, ҳукуматларга ой якунига қадар товар айирбошлаш ҳажмини 10 миллиард долларга етказиш бўйича алоҳида дастур қабул қилиш топширилди.

Саноат кооперациясини ривожлантириш мақсадида жорий саммитга қадар умумий қиймати 7 миллиард долларлик янги битим ва шартномалар портфели ишлаб чиқилди.

Улар орасида энергетика, транспорт ва логистика, металлургия, тўқимачилик, қишлоқ хўжалиги ва қурилиш соҳаларида, шунингдек, ҳудудлар ўртасидаги лойиҳалар бор.

Сирдарё вилоятида Халқаро саноат кооперацияси маркази қурилишини жадаллаштириш ва у ерда корхоналарни жойлаштиришга келишиб олинди.

Йирик лойиҳаларни молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида Қўшма инвестиция жамғармасини ташкил этиш масаласи ўрганилади.

Транзит юк ташиш учун қулай шароитларни таъминлаш, қўшма логистика мажмуаларини қуриш, икки мамлакат ўртасида автомобиль ва темир йўл йўналишларини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Стратегик минтақавий лойиҳаларни, шу жумладан Қамбарота ГЭС-1 қурилишини тез фурсатда амалга оширишга устувор эътибор қаратилди.

Президентлар ҳудудлараро ҳамкорликни янада кенгайтириш муҳимлигини таъкидладилар. Ҳудудлар форумини икки Ҳудудлар раҳбарлари кенгашига айлантириш ва унинг биринчи йиғилишини жорий йилнинг кузида Самарқандда ўтказишга келишиб олинди.

Давлат раҳбарлари томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар

'Марказий банк тўлов тизимларига киберҳужум бўлмаганини маълум қилди'ning rasmi

Жамият Бугун 16:29

Марказий банк тўлов тизимларига киберҳужум бўлмаганини маълум қилди

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга муносабат билдирган Марказий банк тўлов тизимларига нисбатан ҳеч қандай киберҳужум қайд этилмаганини билдирди.

'Путин ва Си Цзиньпин видеоконференцияда мулоқот қилди'ning rasmi

Жамият Бугун 14:00

Путин ва Си Цзиньпин видеоконференцияда мулоқот қилди

Россия ва Хитой раҳбарлари стратегик ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва икки давлат ўртасидаги савдо ҳамда энергетика соҳасидаги алоқаларни кучайтириш масалаларини муҳокама қилди.

'Фарғонада ислоҳотлар самараси ва янги вазифалар муҳокама қилинди'ning rasmi

Жамият Бугун 13:03

Фарғонада ислоҳотлар самараси ва янги вазифалар муҳокама қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, ишсизлик ва камбағалликни қисқартириш ҳамда инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш бўйича устувор вазифаларни белгилади.

'Ўзбекистон мактаблари қоғоз кундаликларга қайтяптими?'ning rasmi

Жамият Бугун 12:21

Ўзбекистон мактаблари қоғоз кундаликларга қайтяптими?

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ушбу маълумотларга изоҳ берди.

'Долларнинг расмий курси янгиланди'ning rasmi

Жамият Бугун 11:38

Долларнинг расмий курси янгиланди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 5 февраль куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

'Илон Маск бойлиги 800 млрд доллардан ошган биринчи инсон бўлди'ning rasmi

Жамият Бугун 10:39

Илон Маск бойлиги 800 млрд доллардан ошган биринчи инсон бўлди

Америкалик тадбиркор Илон Маск бойлиги 800 миллиард доллардан ошган дунёдаги илк инсон сифатида тарихга кирди.