АсосийЖамият

Қўйлиқдаги "овқат бозори" ёпилди (видео)

Санитария қоидаларини қўпол равишда бузилганлиги сабаб бўлган.

'Қўйлиқдаги "овқат бозори" ёпилди (видео)'ning rasmi

Жорий йилнинг 30 июль куни Санэпидқўмита Тошкент шаҳар бошқармаси Бектемир туман бўлими ҳамда тегишли ташкилот ходимлари билан ҳамкорликда Қўйлиқ деҳқон бозорида кучайтирилган рейд тадбири ўтказилган. Бу ҳақда Санепидқўмита Тошкент шаҳар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди. 

Рейд тадбири давомида бозорда жойлашган овқат сотиш шохобчасида санитария қоидалари қўпол равишда бузилаётгани, бир неча маротаба огоҳлантиришлар ва тарғибот ишлари ўтказилишига қарамасдан объектда ҳолат ўзгаришсиз қолгани аниқланган. Натижада "овқат бозори"нинг иш фаолияти вақтинча тўхтатилди.

Маълум бўлишича, 150 кг банан, 21кг турли хилдаги салатлар, 45 литр сут ҳамда 32 кг пиширилган таомлар яроқсизлиги туфайли савдодан олиниб, йўқ қилиш чоралари кўрилган.
"Объектда санитария ҳолати яхшиланиб, мутахассислар томонидан талабга жавоб бериши тўғрисида хулоса берилмагунга қадар, "овқат бозори" иш фаолиятини давом эттирмайди",- дейилади хабарда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Чирчиқда профилактика инспектори пора билан ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:20

    Чирчиқда профилактика инспектори пора билан ушланди

    Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида ички ишлар органи ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

    'Чегарасиз мухбирлар матбуот эркинлиги рейтингини эълон қилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:29

    'Click фирибгарлар ўғирлаган маблағларни қайтариб беради'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:30

    Click фирибгарлар ўғирлаган маблағларни қайтариб беради

    Агар фойдаланувчи ўзи амалга оширмаган пул ўтказувини ёки ўз тасдиғисиз ҳисобдан маблағ ечилганини аниқласа, батафсил маълумот ва ариза юбориш имконияти Click SuperApp иловасининг “Фирибгарлик ҳақида хабар бериш” мини-иловасида мавжуд.

    'Самарқандда банк ходими мижоз кредитини ўзлаштирди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:55

    Самарқандда банк ходими мижоз кредитини ўзлаштирди

    Самарқанд вилоятида банк мутахассиси мижозга ажратилган кредит маблағининг бир қисмини фирибгарлик йўли билан ўзлаштиргани аниқланди.

    'Россияда ўзбекистонлик муҳожирлар маошсиз қолдирилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:33

    Россияда ўзбекистонлик муҳожирлар маошсиз қолдирилди

    Россияда 100 дан ортиқ ўзбекистонлик меҳнат муҳожири бир неча ой давомида иш ҳақисиз ва озиқ-овқатсиз қолгани маълум бўлди.

    'Саида Мирзиёева Тошкентдаги театрлар ҳолатини ўрганди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:42

    Саида Мирзиёева Тошкентдаги театрлар ҳолатини ўрганди

    Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева пойтахтдаги бир қатор маданий объектларда бўлиб, уларнинг жорий ҳолати билан танишди.