АсосийЖамият

Шохимардонга кириш қисмида жойлашган “Оқ-қия” божхона пункти туну кун ишлаш режимига ўтказилди

Сал аввал Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари чегара божхона постларидан самарали фойдаланиш масалаларини муҳокама қилган эди.

'Шохимардонга кириш қисмида жойлашган “Оқ-қия” божхона пункти туну кун ишлаш режимига ўтказилди'ning rasmi

Ўзбекистон ва Қирғиз Республикалари Президентларининг жорий йил 18-19 июль кунлари Ўзбекистонда бўлиб ўтган учрашувда икки давлат чегарасида жойлашган чегара божхона постларидан самарали фойдаланиш масалалари ҳам кўриб чиқилган эди.

Шундан сўнг, Ўзбекистон ва Қирғиз Республикалари божхона ҳамда чегара хизмати раҳбарлари Фарғона вилоятидаги мавжуд божхона постларини кўздан кечирдилар. Бу ҳақда Фарғона вилояти Божхона бошқармаси хабар қилди. Янги божхона постларини ташкил этиш ва мавжудларидан самарали фойдаланиш, божхона постларидаги тирбандликларни олдини олиш борасида олиб борилган музокаралар натижасида жорий йилнинг 26 июль кунидан бошлаб Фарғона вилояти божхона бошқармасининг “Фарғона” чегара божхона пости ҳамда Шохимардонга кириш қисмида жойлашган “Оқ-қия” божхона пункти туну кун ишлаш режимига ўтказилди.

Эндиликда Шохимардонга дам олгани бораётган фуқаролар мазкур божхона пости орқали исталган вақтда ҳаракатланиш имкониятига эга бўлдилар.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Чегарасиз мухбирлар матбуот эркинлиги рейтингини эълон қилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:29

    'Click фирибгарлар ўғирлаган маблағларни қайтариб беради'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:30

    Click фирибгарлар ўғирлаган маблағларни қайтариб беради

    Агар фойдаланувчи ўзи амалга оширмаган пул ўтказувини ёки ўз тасдиғисиз ҳисобдан маблағ ечилганини аниқласа, батафсил маълумот ва ариза юбориш имконияти Click SuperApp иловасининг “Фирибгарлик ҳақида хабар бериш” мини-иловасида мавжуд.

    'Самарқандда банк ходими мижоз кредитини ўзлаштирди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:55

    Самарқандда банк ходими мижоз кредитини ўзлаштирди

    Самарқанд вилоятида банк мутахассиси мижозга ажратилган кредит маблағининг бир қисмини фирибгарлик йўли билан ўзлаштиргани аниқланди.

    'Россияда ўзбекистонлик муҳожирлар маошсиз қолдирилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:33

    Россияда ўзбекистонлик муҳожирлар маошсиз қолдирилди

    Россияда 100 дан ортиқ ўзбекистонлик меҳнат муҳожири бир неча ой давомида иш ҳақисиз ва озиқ-овқатсиз қолгани маълум бўлди.

    'Саида Мирзиёева Тошкентдаги театрлар ҳолатини ўрганди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:42

    Саида Мирзиёева Тошкентдаги театрлар ҳолатини ўрганди

    Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева пойтахтдаги бир қатор маданий объектларда бўлиб, уларнинг жорий ҳолати билан танишди.

    'Бухоро ва Сурхондарёда 13 кг опий мусодара қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 02:54

    Бухоро ва Сурхондарёда 13 кг опий мусодара қилинди

    Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.