Унда Тошкент педиатрия тиббиёт институти, Тошкент тиббиёт академияси ва бошқа ўқув даргоҳлари талабалари иштирок этди.
Семинарнинг мақсади тиббиёт йўналиши бўйича талаба-консультант аёллар тайёрлашдан иборат.
Тренинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва UNICEF томонидан тайёрланган йўриқномалар асосида ўтказилди.Тренингни тугатгандан сўнг иштирокчилар сертификатлар олишди ва лактация бўйича маслаҳатчи бўлишди. Ҳозирда улар РИПИАТМ телеграм канали орқали оналарга эмизиш билан боғлиқ барча масалалар бўйича ёрдам ва онлайн маслаҳатлар бермоқда.
1—7 август кунлари семинар якунлари бўйича эмизишни тарғиб қилиш бўйича ахборот кампаниясини бошлаш режалаштирилган. Акция хусусий сектор кўмагида амалга оширилади.
Маълумот ўрнида: 1—7 август кунлари 170 та давлатда Бутунжаҳон кўкрак сути билан озиқлантириш ҳафталиги нишонланади. Бу ҳафталикнинг мақсади кенг жамоатчиликка она сути болаларни кўплаб касалликлардан асрашини тушунтиришдан иборат. UNICEF маълумотларига кўра, эмизишни тарғиб қилиш беш ёшгача бўлган 820 минг боланинг ҳаётини сақлаб қолишга ёрдам беради. Она сути чақалоқни барча зарур озиқ моддалар билан таъминлайди, иммунитет тизимини мустаҳкамлайди ва мукаммал ривожланишига ёрдам беради, шунингдек, она ва бола ўртасида яқин ҳиссий алоқани ўрнатишга кўмаклашади.






