АсосийSport

Месси ва Неймар "Барселона"дан кетиши мумкин

“Барселона” жамоаси молиявий муаммолар туфайли ўз ҳужумчилари Лионель Месси ва Неймарни сотиши мумкин. Бу ҳақда “Lenta.ru” хабар бермоқда.  

Аргентиналик ва бразилиялик икки футболчи “Манчестер Юнайтед” ёки “Манчестер Сити” клубларидан бири таркибидан жой эгаллаши мумкин. Аммо “Барселона” имкон қадар ўзининг энг яхши ўйинчиларини сақлаб қолишга ҳаракат қилиши ҳам таъкидланмоқда.  

Футбол клубидаги молиявий муаммолар биринчи навбатда футболчилар, мураббийлар ва жамоанинг бошқа аъзоларига катта миқдорда ойлик маош тўлаш ҳаражатлари билан боғлиқ. Шунинг учун энг кўп ҳақ тўланувчи икки футболчининг сотилиши клубдаги молиявий вазиятнинг ўнгланишига олиб келади.

Жорий мавсумда Месси Барселона таркибида 12 матчни ўтказиб, еттита голга муаллифлик қилди. Неймар эса 17 учрашувда 16 марта рақиблар дарвозасига тўп киритди. 

    Бошқа янгиликлар