“Реал” жамоаси юлдузи Криштиану Роналду бош мураббий Рафаэль Бенитес билан келиша олмаяпти.
Португалиялик футболчи Испания Кубогида “Кадис” билан бўладиган баҳс аввалида Бенитес билан уришиб қолган, - деб хабар бермоқда Marca нашри. Бу воқеа машғулотлар вақтида рўй берган.
Хабарларга кўра, Роналду мураббийнинг олиб бораётган ишидан қониқмаяпти, машғулотлар жараёнидан ҳам кўнгли тўлмаяпти.





