АсосийJamiyat

Ёлғиз кексаларга 7,7 миллиард сўмга яқин моддий ёрдам кўрсатилди

Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси томонидан “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури ижроси доирасида амалга оширилган ишларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. 

Тадбирда эҳтиёжманд ва ёлғиз кексаларга озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармонлар ажратиш, уй-жойларини таъмирлаш, коммунал тўловларига кўмаклашиш мақсадида 7,7 миллиард сўмга яқин моддий ёрдам кўрсатилгани таъкидланди.

Жорий йилнинг 1 декабригача Касаба уюшмалари федерацияси ҳамда вазирлик ва идораларга қарашли 36 санаторий-соғломлаштириш масканида қарийб 11,5 минг отахон ва онахон соғломлаштирилди. 
Давлат дастури ижроси учун Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши томонидан 73 миллиард сўм маблағ йўналтирилди. 

 

    Бошқа янгиликлар