АҚШ Президенти Барак Обама Туркия раҳбари Тойиб Эрдўған билан Су-24 ҳалокатидан сўнг Россия ва Туркия муносабатларини муҳокама қилганлигини маълум қилди, деб хабар беради “РИА Новости”
“Биз муаммони ҳал этишнинг дипломатик усуллари ҳақида гаплашдик”, — деди Обама.
АҚШ Президенти шунингдек, Туркиянининг ўз-ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқини қўллаб қувватлашини таъкидлади
"АҚШ Туркия ҳукумати ва ҳаво кенгликларини ҳимоя қилиш ҳуқуқини қўллаб-қувватлайди", — деди АҚШ Президенти





