Тошкент шаҳри ва бошқа айрим ҳудудларда 5 декабр куни қор ёғиши мумкин. Бу ҳақда Гидрометеорология маркази расмий сайти маълумот бермоқда.
Маълумотларга кўра 3-4 декабрь кунлари Ўзбекистонда ёмғирли об-ҳаво кузатилади. Ҳаво ҳарорати кечаси ўртача 3-8 даража иссиқ, кундузи 12-17 даража иссиқ бўлади.
5 декабрь куни ҳаво ҳарорати анча пасайиши кутилмоқда. Унга кўра, ҳаво ҳарорати кундузи 3-8 даража иссиқ бўлади, Тошкент шаҳри ва бошқа айрим ҳудудларда қор ёғиши мумкин.
Тоғли ҳудудларда ҳам қор ёғиши, туман тушиши кутилмоқда, ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 0-5 даража иссиқ бўлади.





