АсосийJamiyat

Тошкентда сўнгги 2 ой ичидаги олтинчи зилзила юз берди

Тошкент шаҳрида 1 декабрь, сешанба куни 2 балли ер ости силкинишлари юз берди. Бу ҳақда “uz24.uz” хабар бермоқда.   

Европа-Ўртаер денгизи сейсмологик марказининг маълумотларига кўра, зилзила эпицентри Қирғизистоннинг Жалолобод шаҳридан 58 километр узоқликда 30 км чуқурликда жойлашган. Ер ости силкинишлари магнитудаси 5,2 баллни ташкил этди.

Эслатиб ўтамиз, бу Тошкент шаҳрида сўнгги икки ой ичида юз берган зилзилаларнинг олтинчиси. Бундан олдин 17,20,21,22 ва 24 ноябрь кунлари ҳам  ер ости силкинишлари кузатилган эди.

    Бошқа янгиликлар