АсосийJamiyat

Вирусли инфекциялар билан касалланиш даражаси 28,7 фоизга камайди

Пойтахтимизда “Гимнастика барча учун” шиори остида 10 ёшгача бўлган қизлар ва 50 ёшдан катта уй бекалари ўртасида мусобақа бўлиб ўтди. 

Анъанавий турнир Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Гимнастика федерацияси, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилди. 

Мазкур спорт тури бўйича ўтказилаётган мусобқалардан кўзланган мақсад аҳоли, айниқса, хотин-қизларнинг ўз саломатлиги учун масъулиятини оширишдир. 
Мамлакатимизда халқаро стандартлар даражасида жиҳозланган спорт марказ ва секциялари, комплекслари фаолият кўрсатмоқда. Айниқса, қизларнинг жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишига доимий эътибор қаратилмоқда. Зеро, соғлом миллат генофонди аввало, бўлажак оналар ― қизлар саломатлигига боғлиқ. Айни пайтда ўқувчиларнинг спорт турлари билан фаол шуғулланиши туфайли вирусли инфекциялар билан касалланиш даражаси 28,7, пневмония касаллиги 35,2, бронхит 28,2 ва сколиоз хасталигига чалиниш 25,3 фоиз камайди. 

Мусобақада Тошкент шаҳри ва вилоятининг 29 жамоасидан 348 киши қатнашди. Шуни қайд этиш керакки, иштирокчилар профессионал спортчилар бўлмагани боис улар учун ёш чегараси мавжуд эмас. 
 

    Бошқа янгиликлар