АсосийSport

Ўзбекистонлик теннисчи Влада Екшибарова халқаро турнирда ғалаба қозонди

Халқаро теннис федерацияси (ITF) томонидан Исроилда ўтказилган хотин-қизлар ўртасидаги халқаро турнирнинг жуфтлик баҳсларида ҳамюртимиз Влада Екшибарова ва россиялик Ольга Дорошина муваффақиятли иштирок этди, деб хабар беради ЎзА


Мазкур жуфтлик турнир мусобақаларида россиялик теннисчилар София Салимова ва София Вайнберг, руминиялик Теодора Кадар ва молдовалик Юлия Хелбет, исроиллик Алона Пушкаревская ва россиялик Дарья Лодиковани енгиб, финалга чиқди. 

Финал учрашувида В.Екшибарова ва О.Дорошинага АҚШ вакили Алекмандра Морозова ҳамда чехиялик Барборо Стефкова қаршилик кўрсатди. Кескин баҳсларга бой ўтган ўйинда Влада ва Ольга рақибларини ҳар иккала сетда 6:2 ҳисобида мағлубиятга учратди. 

 

    Бошқа янгиликлар