АсосийShou-biznes

Гулсанам Мамазоитовага нима учун эътироз билдиришди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулбаҳор Эрқулова интернетдаги ижтимоий тармоқларда фаол санъаткорлардан саналади.

Хонанда бугун facebook.com тармоғидаги шахсий саҳифасига Ўзбекистон халқ артисти Гулсанам Мамазоитова ва Фаррух Раимов ижросидаги “Куёв” қўшиғига ишланган клипдан лавҳа жойлаштириб, ўз эътирозларини ёзиб қолдирди, дея хабар беради Qalampir.uz.

Гулбаҳор Эрқулова ўзи фикрларида тўйбоп қўшиқни оммага реклама қилиш мақсадга мувофиқ эмаслигини, катта саҳнага чиқиб, юртни куйлаган хонандалар бироз ўйлаб иш қилишларини таъкидлаган.

Qalampir.uz мухбири Қамариддин Шайҳов Гулбаҳор Эрқулованинг бу фикрига Гулсанам Мамазоитованинг муносабати билан қизиққанида улар бу масалага жавобан фикр билдирмасликларини маълум қилган.

 

    Бошқа янгиликлар