АсосийJamiyat

Синоптиклар Ўзбекистонга аномал иссиқ ҳавони башорат қилишди

Мамлакатимизда иқлим ўзгаришига доир прогнозлар Ўзгидрометнинг миллий тақвимида тақдим этилади.

Асосий ахборот қисми деярли тайёр ва 2016 йил бошида экспертлар ҳукмига ҳавола этилади. Ҳужжат кейинги йилнинг ўрталарида қабул қилинади.

Маълумотларга кўра, сўнгги 100 йилда Тошкентда йиллик ўртача ҳаво ҳарорати 1,7 даражага кўтарилган.

Яқин ўн йилликда Ўзбекистонда иссиқ даврлар интенсивлиги кузатилиши мумкин. Бу эса қурғоқчилик ва сув тошқинларини келтириб чиқаради, деб ёзади Uz24.uz нашри.

Яқин 30-50 йилда Ўзбекистон ҳудудида Чотқол, Қашқадарё ва Сурхондарё дарёлари ҳавзаларида музликлар йўқолиши эҳтимоли мвжуд.

 

    Бошқа янгиликлар