“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпаниясининг ўқув-машғулот марказидаги тренажёр мажмуасида “Airbus-320” самолётининг янги Full-flight симулятори фойдаланишга топширилди.
Шу муносабат билан ўтказилган брифингда миллий авиакомпаниямиз раҳбарияти ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Канаданинг “САЕ” компаниясининг янги ишланмаси – “А-320” самолётининг Full-flight симулятори замонавий компьютер таъминоти, қўзғалиш ва визуализация тизимлари билан жиҳозланган. “Tropos 6000 XR” визуализация тизими коллимацион экран, аэропортлар маълумотлар базаси ва барча иловалар учун юқори сифатли тасвирни шакллантиришни таъминлаш мақсадида саноат стандартларига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда ностандарт вазиятларда мураккаб ва самарали визуал кўринишларни аниқлаш имконини берадиган уч каналли “IG” тизимидан иборат.
Янги тренажёр “А-320” авиалайнерининг олти босқичли ҳаракатланувчи платформада ўрнатилган кабинасига айнан ўхшайди.





