АсосийJamiyat

Ўзбекистонда ботулизмдан бирорта ҳам заҳарланиш ҳолати қайд этилмади

Фуқароларнинг сифатсиз консерваланган маҳсулотлардан заҳарланишининг олдини олиш куз-қиш мавсумида долзарб вазифалардан биридир.

Айнан шундай маҳсулотларда овқатдан заҳарланишнинг оғир шакли бўлган ботулизм касаллигини келтириб чиқарувчи микроблар кўпаядиган кислородсиз муҳит пайдо бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика давлат санитария-эпидемиология назорати маркази ходими К.Боқиевнинг сўзларига кўра, мамлакатимизда ботулизм касаллигининг олдини олишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жорий йил бошидан буён тегишли ишчи гуруҳлари деҳқон бозорларида 5,5 мингга яқин рейд ўтказиб, қарийб 4 мингта умумий овқатланиш объектини ўрганиб чиқди, таълим ва тиббиёт муассасаларида маърифий тадбирлар ўтказди. Бунинг самарасида 2015 йилнинг 11 ойида мамлакатимизда ушбу турдаги инфекциядан бирорта ҳам заҳарланиш ҳолати қайд этилмаган.

 

 

    Бошқа янгиликлар