АсосийJamiyat

Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси "CУ-24" можароси юзасидан баёнот берди

Баёнотда шундай дейилади:

2015 йил 24 ноябрь, сешанба куни эрталаб Туркиянинг Хатай вилояти Яйладағи ҳудуди  атрофида мамлакат чегарасига жуда яқин бўлган масофада кимга тегишлилиги ноаниқ бўлган 2 та CУ-24 самолёти учаётгани радар тизими орқали аниқланган.

Шу муносабат билан мамлакат ҳарбий ташкилотлари мазкур самолётларга 5 дақиқа давомида 10 маротаба Туркия ҳаво худудига яқинлашганликларини маълум қилиб, чегарани бузмаслик ҳақида огоҳлантириш берган. Бунга қарамасдан ҳар икки самолёт ҳам Яйладағи атрофида соат 09:24 дан бошлаб шарқ-ғарб йўналишида Туркия ҳаво ҳудудини бузиб ўтган. Қоидани бузган биринчи самолёт мамлакат ҳаво ҳудудини тарк этган. Қоида бузишни тўхтатмаган иккинчи самолётга эса ҳавода патруллик қилаётган Туркиянинг Ғ-16 ҳарбий самолётлари томонидан, Туркия ҳаво ҳудудида бўлиб турган пайтида ўт очилган. Уриб туширилган самолёт Сурия ҳудудларига бориб қулаган. Ҳужумга учраган самолётнинг баъзи бўлаклари Туркия чегаралари ҳудудларига тушган ва бунинг натижасида икки нафар турк фуқароси яраланган.

Россиянинг тегишли идоралари томонидан кейинроқ билдирилган баёнотлардан уриб туширилган самолётнинг Россия Федерациясига тегишли эканлиги равшан бўлган.

Шу муносабат билан, қулаган самолётга Туркия ҳаво ҳудудини бузаётган пайтда ўт очилганини алоҳида таъкидлаб ўтиш зарур.

Сурия хаво ҳудудидан мамлакат ҳаво ҳудудига кириб, қоидани бузадиган ҳар қандай ҳаво транспорт воситаларига нисбатан қўлланадиган тартиб-қоидалар юзасидан барча тегишли томонларга ўз вақтида кўп маротаба изоҳ берилган.

2015 йил 3-4-октябрь кунлари Туркия ҳаво ҳудуди Россия Федерацияси самолётлари томонидан бузилгандан кейин бунга боғлиқ амалдаги тартиб-қоидалар Анқара ва Москвада Россиянинг тегишли идора ва ташкилотларига турли даражаларда бир неча марта очиқ-ойдин изоҳ этилган бўлиб, мутасаддиларга огоҳлантириш берилган. Туркия Ташқи ишлар вазирлигига таклиф қилинган Россия Федерациясининг Фавқулодда ва мухтор элчисига турк учувчиларининг Сурия томонидан келиб, ҳаво ҳудудини бузадиган ҳарбий ҳаво транспортлари кимга тегишли эканлигидан қатъий назар, уриб тушириш борасида доимий буйруқ олганлиги, бундай тартиббузарлик яна такрорланадиган бўлса, бундай ҳолат юзасидан барча жавобгарлик бутунлай Россия томонида бўлиши аниқ таъкидланиб, бошқа бундай тартиббузарликнинг такрорланмаслигига умид билдирилган.

Россия Федерацияси ваколатли идоралари Туркия тартиб-қоидалари ҳақида хабардор бўла туриб, юзага келган сўнгги воқеада ҳам қоидани бузаётган самолётлар мамлкат радар тизимининг кўп марталаб огоҳлантиришига эътибор бермаган. Натижада ҳаво ҳудудини бузишни давом эттираётган ва ўша пайт кимга тегишлилигини аниқлашнинг иложи бўлмаган самолёт ҳавф сифатида қабул қилинган ва унга нисбатан амалдаги ҳавфларга жавоб бериш тартиби қўлланилган. Бу, биз учун умуман ҳеч қанақасига келиб чиқиши ҳоҳланмаган ҳолатдир. Бу воқеадан қайғудамиз.

Шуни алоқида таъкидлаб ўтиш керакки, Туркия томонидан Россия томонига бундай ҳолатни умуман юзага келишига мутлақо йўл қўймаслик зарурлиги кўп марта айтилган, бу борада очиқ-ойдин, самимий тарзда, такрор ва такрор зарур изоҳ ва огоҳлантиришлар берилган. Шу сабабли, бўлиб ўтган қайғули ҳодисанинг жавобгарлиги умуман Туркия томонида эмас.

Россия Федерациясига тегишли эканлиги кейинроқ Россиянинг ваколатли идораларининг баёнотидан аниқ бўлган самолётнинг мамлакат ҳаво ҳудудини бузганлиги учун уриб туширилганлиги ҳолати, мактуб орқали БМТ Бош котиби ҳамда Хавфсизлик кенгаши аъзоларига маълум қилинган. Шу билан бир вақтда БМТ Хавфсизлик кенгаши доимий аъзоларининг Анқара шаҳридаги элчилари Ташқи ишлар вазирлигига алоҳида алоҳида таклиф этилиб, хабардор этилганлар.

Бузилган суверен Туркия ҳаво ҳудуди шу билан бирга НАТО ҳаво ҳудуди ҳамдир. Шу муносабат билан Туркия томонининг талабига биноан НАТО Бош котибининг 2015 йил 24-ноябр куни ўтказган НАТО кенгашининг навбатдан ташқари йиғилиши чоғида иттифоқчилар ҳам хабардор этилди. Иттифоқчи мамлакатлар Туркия билан кучли бирдамлик ичида эканликларини изҳор этганлар.

НАТО бош котиби йиғилиш якуни бўйича матбуотга берган ўз баёнотида, Россия Федерациясининг НАТО чегараларига яқин жойда ҳарбий ҳаракатларининг аксидан ҳис этаётган ташвишни аввалроқ ҳам изҳор этганини эслатиб, бўлиб ўтган ҳодисанинг, бундай вазиятларга тушмаслик учун ишлаб чиқилган тартиб-қоидаларнинг ва уларга ҳурмат билан қарашликнинг аҳамиятини таъкидлаб, кўп маротаба айтиб ўтилганидек, НАТОнинг Туркия билан бирдамлик ичида эканлиги ҳамда иттифоқчи мамлакат бўлган Туркиянинг ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлашини билдирган.

Бундан ташқари НАТО бош котиби кўплаб иттифоқчилардан ҳодиса рўй берган кун олинган маълумот ва баҳолашларнинг ҳам Туркия берган маълумотлар билан ҳамоҳанглигини таъкидлаган.

Туркия Республикаси президенти АҚШ ва Франция президентлар билан, Туркия Республикаси Бош вазири эса Буюк Британия, Италия ва Испания Бош вазирлари билан алоқага чиққан ҳамда мазкур ҳодиса ҳақида маълумот берган.

Туркиянинг бу ҳодисани эскалация қилишдек нияти йўқ. Лекин шу билан биргаликда мамлакат суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига қарши ҳавф-хатарларга ҳам чидаб туришликни ҳам кутмаслик лозим.

Туркия томони Сурия инқирозини ҳам, юзага келган охирги воқеани ҳам Туркия-Россия инқирози сифатида қабул қилмайди. Бу воқеада тартиббузарликдан олдин ва тартиббузарлик чоғида бир неча маротаба огоҳлантиришларга қарамасдан мамлакат чегарасини бузган, ўша пайтда кимга тегишли эканлиги ноаниқ бўлган номаълум самолёт амалдаги ҳавфларга жавоб бериш тартиби асосида нишонга олинган. Туркия томони Россиянинг тегишли идоралари билан бу борада ҳам, икки томонлама ва минтавақий масалалар ҳақида ҳам, аввалгидек, конструктив мулоқотга тайёр.

Бундан ташқари Вена конвенциясига асосан, Туркиянинг Россиядаги дипломатик ва консуллик ваколатхоналари хавфсизлигининг таъминланиши борасида Россия томонининг зарур чора-тадбир кўриши кутиб қолинади.

Бошқа томондан, уриб туширилган самолёт учувчиларидан бирининг соғ-саломат эканлиги хабари мамнуният билан қабул қилинди. Туркия томони нариги учувчининг тақдири борасидаги саъй-ҳаракатларда Россиянинг тегишли идораларига қўлидан келган ҳайриҳоҳликни кўрсатишга тайёр.

    Бошқа янгиликлар