Украинанинг “ICTV” телеканали мамлакатимизнинг улкан сайёҳлик салоҳияти, бой тарихи ва маданияти, шунингдек, Самарқанд, Бухоро ва Хива сингари қадимий шаҳарлари ҳақида бешта кўрсатувларни томошабинлар эътиборига ҳавола этди.
“Жаҳон” АА хабар беришича, телеканалда ўзини ўзи бошқариш институти ҳисобланган “Маҳалла” ҳақида алоҳида кўрсатув намойиш этилди.
Телеканал мухлислари мамлакатимиздаги миллий кулолчилик сир-асрорларини ўзида мужассам этган кўп асрлик сопол буюмлари ясаш санъати, миллий безаклар тайёрлаш ва бошқа кўплаб ҳунармандчилик анъналари ҳақида батафсил маълумотга эга бўлдилар.
Бундан ташқари, кўрсатувдан хорижлик меҳмонларнинг мамлакатимиз иқтисодий салоҳияти, ўзбек халқининг миллий анъаналари ва урф-одатлари ҳақидаги фикр-мулоҳазалари ҳам ўрин олган. Шунингдек, муаллифлар юртимиздаги маҳаллий аҳолининг ўзига хос жиҳатларига ҳам алоҳида тўхталиб ўтишган.
Теледастурлар намойиши чоғида “ICTV” вакиллари Ўзбекистонда бебаҳо тарихий-маданий ёдгорликларни асраб-авайлашга қаратилган самарали чора-тадбирлардан ҳайратда эканликларини билдирдириш билан биргаликда юртимиз сайёҳлик салоҳиятини юксак баҳоладилар.





