Бугунги кунда Наманган аҳли олдида турган улкан вазифаларни бажаришда кўп нарса вилоят бошқарувида раҳбарлик вазифасида ўтирган шахсларга, энг аввало, ишни тўғри ташкил этиб, эл-юртни катта мақсадлар сари ўз ортидан эргаштира оладиган биринчи раҳбарнинг масъулиятига боғлиқ, дейди мамлакатимиз раҳбари 26 ноябрь куни халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида сўзлаган нутқида.
Ана шу нуқтаи назардан қараб, вилоят ҳокими Баҳодир Юсуповнинг фаолиятига баҳо берадиган бўлсак, афсуски, охирги пайтларда унинг ишида ўзибўларчилик, бепарволик ва лоқайдлик, сусткашлик кайфияти кучайиб бораётганини кўриш мумкин,
Шулар сабабли Б.Юсупов Наманган вилояти ҳокими вазифасидан озод қилинди.





