АсосийJamiyat

Автомобилларга нархи 1,5 млн сўм бўлган янги таксометрлар ўрнатилади

Энди автомобилларга янада қулай таксометрлар ўрнатилади. Бу ҳақда “Ўзахбороттранс” МЧЖ бўлим бошлиғи маълумот беради.

Ушбу таксометрларнинг нархи 1,5 млн сўм бўлиб, бу маблағ эвазига бир йиллик сервис хизматлари ҳам киради.

Мазкур таксометрнинг аввалгиларидан асосий фарқи улар автомобил ичида жуда кам жойни эгаллайди ҳамда йўлдаги силкинишлар ёки носозликлар туфайли ёзувлари ўчиб кетмайди.

Мазкур мослама Туркияда ишлаб чиқарилган бўлиб, у DTS-07 дея номланади.

    Бошқа янгиликлар