Миллий матбуот марказида куз-қиш мавсумида фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларга бағишлаган матбуот анжумани ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотларига кўра, жорий йилнинг 10 ойида фуқароларнинг ёпиқ иншоотларда ис газидан заҳарланиши ва газ-ҳаво аралашмаси чақнаши билан боғлиқ 17 фавқулодда ҳолат рўйхатга олинган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бундай ҳолатларнинг олдини олиш, фуқаролар ҳаётини сақлаш ва саломатлигини муҳофаза қилиш мақсадида тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда Ёпиқ иншоотларда табиий газнинг сирқиб чиқиши ва фуқароларнинг ис газидан заҳарланишининг олиш тадбирлари комплекс режасини ишлаб чиқди. Мазкур режага мувофиқ, вазирлик кўплаб профилактика тадбирларини ўтказмоқда.





