Жиззах вилояти Бахмал тумани Музбулоқ МФЙ Сўпи қишлоғида яшовчи Талантбек Тўйчиевнинг 4Р40 "Даштобод-Зомин-Бахмал- Ғаллаорол" автомобиль йўли носозлиги ҳақидаги “Даракчи”га қилинган мурожаати Республика йўл жамғармаси томонидан ўрганишга юборилди. Бунинг натижаси билан қуйида танишишингиз мумкин.
Ўрганиш натижаларига кўра, мурожаатда қайд этилган йўл умумфойдаланувдаги автомобиль йўли бўлиб, 2013-2014 йилларда Жамғарма маблағлари ҳисобидан тўлиқ таъмирланиб, фойдаланишга топширилган. Маълумотда қайд этилишича, мурожаатда қайд этилган йўлнинг 0-14,5 км. қисмида 2015 йилда ҳам таъмирланиш ишлари олиб борилган.
2015 йилда қуриш, қайта қуриш ва тўла таъмирлаш йўл ишлари Дастурларига киритилмаган қисмларига "Ўзавтойўл" ДАК тизимидаги тегишли ташкилотлар томонидан жорий таъмирлаш ва сақлаш ишлари олиб борилган.
Шунингдек, Андижон вилояти Марҳамат тумани Жийдамазор МФЙда яшовчи фуқаро Ҳ.Йўлдошева ва бошқалар томонидан ёзилган аризада келтирилган кўча хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўллари ҳисобланади ҳамда маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан таъмирлаш ҳамда сақлаш ишлари амалга оширилади. Маҳаллий бюджет ҳисобидан амалга ошириладиган йўл таъмирлари эса маҳаллий ҳокимият зиммасида. Демак, аризада қайд этилган йўлни таъмирлаш ҳамда сақлаш бўйича Андижон вилояти Марҳамат туман ҳокимлигига мурожаат қилиш мақсадга мувофиқ.





