АсосийJamiyat

Иссиқлик таъминоти билан муаммолар юзага келса қаерга мурожаат қиламиз?

26 ноябр куни Тошкент шаҳар ҳокимяти биносида “Тошиссиққуввати” ишлаб чиқариш бирлашмаси унитар корхонаси бош директори Фарҳод Ҳамидхонов ҳамда журналислар иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда жорий йилда Тошкент шаҳридага куз-қиш мавсумига тайёргарлик масалалари кўриб чиқилди. Тадбир давомида журналистлар ўзларини қизитирган саволларга  жавоб олишди.

Маълум қилинишича, бугунги кунда “Тошиссиққувват”да 3 мингдан ортиқ ишчи, хизматчилар хизмат қилишади. Бу ходимлар ҳар ойда ўз туманлари ва бўлимларида зарурий тайёргарликлардан ўтишади.

Тадбирда иштирок этган “Darakchi.uz” мухбири қуйидаги саволлар билан бирлашма раҳбарига мурожаат қилди:

  • Хонадонларга борадиган иссиқ сув градуси қанча бўлиши керак? Агар эрталаб соат 5 ларда иссиқ сувни очсак камида 100-150 литр сувдан кейин иссиқ сув кела бошлайди. Бу эса бизга яхшигина ҳаражатга тушади?
  • Ҳар бир бино ичидаги иссиқлик тармоғида ўзининг линияси бор, бундай ҳолатларда яшаётган ҳудуддаги фуқаролар ширкатларга мурожаат қилиш керак бўлади.
  • Учтепа тумани Чилонзор 12 кв 44 уйда истиқомат қиладиган фуқораларимизнинг мурожаатига кўра, уларнинг уйларида бир хонада иссиқлик тизими ишласа, бошқа хонада ишламас экан. Кўпинча эрталаблари иссиқлик тизими ўчиб қолар экан. Бу ҳолатда фуқороларимиз қаерга мурожаат қилишлари керак?
  • Тошиссиққувват иссиқликни ўша бинога етказиб бергандан сўнг, бу масалага   уй-жой мулкдорлари ширкати ҳам жавобгар бўлади. Бундай ҳолларда 227 08 34 ишонч телефонларига мурожаат қилиш мумкин.

    Бошқа янгиликлар