АсосийJamiyat

Бухорода аксилтеррор ҳарбий-тактик машғулотлари ўтказилмоқда

Бухоро шаҳар хавфсизлигини таъминлаш режасига мувофиқ жорий йилнинг 25-26 ноябр кунлари шаҳар ҳудудида вилоят ички ишлар, фавқулодда вазиятлар, божхона бошқармалари, тегишли ҳарбий қисмлар ҳамда бошқа ҳамкор ташкилотлар томонидан ҳарбий амалиёт, тактик машғулотлар бўлиб ўтади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги сайти хабар бермоқда. 

Табиий ва техноген ҳамда аксилтеррор хусусиятли фавқулодда вазиятлар чоғида жанговар-тактик кўникмани шакллантириш, миллий армиямиз салоҳиятини намойиш этиш мақсадида ташкил этиладиган ўқув машғулоти жараёнида Ватан посбонлари ўз маҳоратларини яна бир бор синовдан ўтказадилар. 
Анъанавий тарзда ўтказилаётган бу каби ҳарбий ўқув машғулотлари юртимиз тинчлиги ҳамда аҳоли осойишталигини таъминлашга хизмат қилиши таъкидланмоқда

 

    Бошқа янгиликлар