Сўнгги йиллар тинимсиз ижод қилиб, эстрада хонандалари билан кетма-кет дуэт куйлашдан чарчамаётган Хоразм воҳаси вакили Бунёдбек Саидов 2016 йилга аталган янги 16 та қўшиқ ёзиб тугатди.
Шунингдек хонанда декабр ойида Урганч шаҳрида ўзининг навбатдаги яккахон концерт дастурини тақдим этишни режалаштирди. “На дейди”, “Мазали” номли қўшиқларга эса клипмейкер Дилмурод Аъзамов билан янги клип суратга олинмоқда.
Бундан ташқари хонанда декабр ойида, янги йилга қадар Европа бўйлаб гастроль сафарига бориб қайтишини алоҳида таъкидлаб ўтди.





