АсосийSport

Ўзбекистонлик футболчилар Осиё қитъасидаги энг яхшилар рўйхатида

Осиё футбол Конфедерацияси ўтиб бораётган йил учун қитъамизнинг энг яхшиларини аниқлаш тадбирини ўтказади. Маросим Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳрида бўлиб ўтади.

Бугунга келиб, барча нўналишлар бўйича энг яхши номзодлар танлаб олинди. Қувонарлиси шундаки, ушбу номинациялар орасида Ўзбекистон вакиллари ҳам бор, дея хабар беради uff.uz сайти.

Демак, йилнинг энг яхши терма жамоаси номзодлари орасида Ўзбекистон U-20 терма жамоаси киритилган.

Номзодлар билан танишинг:
AFC National Team of the Year:

Австралия миллий терма жамоаси
Жанубий Корея миллий терма жамоаси
Ўзбекистон U-20 терма жамоаси 
Бундан ташқари, Оммавий футбол тарғиботи бўйича энг яхшилар орасида Ўзбекистон ҳам бор.
AFC President Recognition Awards for Grassroots Football:
Эрон 
Япония
Ўзбекистон
Ва ниҳоят қувонарлиси, йилнинг энг яхши ёш футболчилар орасида бир йўла уч нафар футболчимиз ўрин эгаллади.
AFC Youth Player of the Year:
Достонбек Ҳамдамов
Элдор Шомуродов
Забиҳулло Ўринбоев

Кўриб турганингиздек, мазкур номинацияда бошқа мамлакат вакиллари йўқ.

    Бошқа янгиликлар