АсосийShou-biznes

Муниса Ризаевани қийнаган саволга мухлиснинг кутилмаган жавоби

Муниса Ризаеванинг “Инстаграмм”даги саҳифасида мухлисларига бир савол билан мурожаат қилган:

“Ҳеч қандай ташқи гўзаллик ички гўзаллик билан тенг келмайди!!! Гўзал одамлар кўп, аммо уларнинг кўнгиллари ҳам гўзал деб бўлармикин?”

Хонанданинг мазкур саволига Nigusha81 исмли мухлиснинг жавоби эътиборимизни тортди. Унда шундай дейилади: “Бугун бутун шоу-бизнес кўнгил гўзаллиги ҳақида ёзяпти. Аммо шунга қарамай, шиширилган лаблар, силиконли тана аъзолари ҳамда маънисиз қўшиқлари билан сунъийликни авж олдираётган санъаткорлар сони ортиб боряпти. Эҳтимол сизнинг гўзаллигингиз ҳам табиий эмасдир, барибир ижодингизни ҳурмат қиламан. Омад!”

Хуллас, Муниса мухлисидан мана шундай кутилмаган жавобни ҳам олди. Барча санъаткорларимизга ҳам кўнгил, ҳам ташқи гўзалликни тилаб қоламиз.

 

 

    Бошқа янгиликлар