АсосийDunyo

Канаданинг Брюсселдаги элчихонаси ёпилди

Канада Брюсселдаги элчихонаси фаолиятини вақтинча тўхтатди. Бу ҳақда “Lenta.ru” хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, Канада ташқи ишлар вазирлиги твиттердаги расмий саҳифасида бу ҳақда хабар қолдирилган. 

“Бизнинг Брюсселдаги элчихонамиз номаълум вақтга қадар ёпилди ва ҳозирча фақатгина кечиктириб бўлмайдиган консуллик топшириқларини бажариш билан чекланади” , — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 21 ноябрь куни Бельгия пойтахтига ҳужум уюштирилиши ҳақидаги маълумотлардан сўнг    Брюсселда террорристик хавф-хатар ўзининг энг юқори тўртинчи босқичига кўтарилган эди.  Кеча 22 ноябрь куни эса хавф-хатар режими камида яна бир суткага узайтирилган эди.

 Брюсселда метро, ер ости йўлидан ўтувчи трамвай, кинотеатр, музей ва концерт заллари фаолияти тўхтатилган, оммавий тадбирлар бекор қилинган, жамоат жойлари назорати кучайтирилган.

Эслатиб ўтамиз, 19 ноябрда Бельгия полицияси Париж терактларига алоқадорликда гумон қилинаётган тўққиз кишини қўлга олган.

 

 

 

    Бошқа янгиликлар