АсосийJamiyat

Олимлар эркаклар ва аёллар интеллектуал салоҳияти тенг эканлигини исботлади

Америкалик олимлар тадқиқотлар ёрдамида аёллар ва эркакларда интеллектуал салоҳият мутлақ тенг эканлигини исботлади. Бу ҳақда “trkterra.ru” сайти хабар бермоқда.

Бош миянинг IQ-имкониятларга жавобгар қисми ҳар икки жинс вакилларида бир хил эканлиги ўз исботини топди. Розалинд Франклин номидаги фан ва тиббиёт университети илмий ходимлари 6000 кишидан иборат кўнгиллиларни МРТ-сканердан ўтказишди. 76 та турли тадқиқотлар жараёнида барча маълумотлар ўрганилди.

Тадқиқот натижаларига кўра, миянинг  хотира учун жавобгар ҳисобланувчи гиппокамп қисми икки жинс вакилларида ҳам бир хил. Фақат айрим ҳоллардагина кичик тафовутлар кузатилиши мумкин.

Шу тарзда олимлар кўп йилдан бери эркаклар аёлларга нисбатан ақллироқ деган стереотип ҳақиқатдан йироқ эканлигини исботлашга муваффақ бўлишди.  Бундан ташқари, инсоннинг  IQ-имкониятлари унинг жинсига эмас, балки тарбияси, генетик хусусиятлари ва атроф-муҳитга боғлиқ эканлиги ҳам маълум бўлди.      

 

 

 

    Бошқа янгиликлар